Охирги янгиликлар

Спорт хабарлари Спорт

Самбо
Яқинда Сербияда ўтказилган самбо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ёш спортчимиз Клара Дарменбоева 60 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. 
Теннис
Малайзияда ўтказилган тенниснинг "Фьючерс" туркумига кирувчи халқаро турнирда ўзбекистонлик Жўрабек Каримов финалда АҚШ вакили Эван Сонгни мағлуб этиб, мусобақанинг бош совринини қўлга киритди.
Бокс
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган Sam's Town Hotel & Gambling Hall аренасида ўтказилган бокс кечасида юртдошимиз Санжар Раҳмонов америкалик Жон Далпердангни мағлуб этиб, навбатдаги ғалабани қўлга киритди.
Футбол
Олий Лиганинг 25-тури доирасида "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" ўйинида Ойбек Қиличев рақибига нисбатан тажовузкор муносабатда бўлганлиги учун Ўзбекистон Футбол Федерациясининг интизом қўмитаси унга 10 миллион сўм миқдорида жарима тайинлади ва 1 йил муддатга футболчилик фаолиятидан четлатди.
Таэквандо
Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида ўтказилган пара-таэквандо бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Гулжаной Наимова бразилиялик рақиби Менезес Деборани мағлуб этиб, 3-ўринни эгаллади.
Олим СОННИБОЕВ.