Охирги янгиликлар

Спорт хабарлари Спорт

Самарқанд шаҳрида вилоят стол тенниси федерацияси томонидан Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишлаб, фахрийлар ўртасида стол тенниси бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди. 
Унда вилоятимиз шаҳар ва туманларидан келган 20 нафар фахрий спортчи ғолиблик учун беллашди.
Мусобақада Самарқанд шаҳридан Шуҳрат ўуломов, Усмон Маҳмудов, Карим Ҳалимов, Иброҳим Ёқубов, Самарқанд туманидан Зокир Ҳайдаров, ургутлик Садриддин Абдуғаниев совринли ўринларни қўлга киритди. 
О.НОДИРОВ.
***
Енгил атлетика
Самарқанд шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2002 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида енгил атлетика бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туманлардан 120 нафарга яқин ёш спортчилар баҳс олиб борди.
Мусобақада белгиланган масофага ҳамда тўсиқлар оша югуриш, узунликка, баландликка сакраш баҳсида ўғил ва қизлар ўртасида ғолиблар аниқланди.
Баскетбол
Навоий шаҳрида 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.
Мусобақада вилоятимиз ёшлари ўз гуруҳида Хоразм ва Сурхондарё вилоятлари жамоаларини мағлубиятга учратган бўлса-да, ярим финалда Тошкент вилояти жамоасига имкониятни бой берди.
Якунда Тошкент шаҳри биринчи, Тошкент вилояти иккинчи, вилоятимиз жамоаси учинчи ўринни эгаллади. 
Бадминтон
Самарқанд шаҳрида 2001-2002 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида спортнинг бадминтон тури бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди.
Мусобақада 80 нафардан ортиқ ёш бадминтончилар яккалик, жуфтлик ва аралаш баҳсларида ғолиблик учун беллашди. 
Ўйин якунида яккалик баҳсларида М.Мусаева ва А.Ҳамроқулов, жуфтлик ўйинларида А.Нарзуллаев, Ж.Истамқулов, А.Нафасова, С.Истамқуловаларга тенг келадигани топилмади. Аралаш баҳсида эса А.Ҳамроқулов ва М.Мусаев жуфтлиги биринчи ўринни эгаллади.
Бекзод АҲМЕДОВ.