Охирги янгиликлар

Алишер полвон, яшанг! Спорт

Ургут агросервис касб-ҳунар коллежида яқинда Греция пойтахти Афина шаҳрида  ўтказилган тош кўтариш бўйича ХV жаҳон чемпионатининг ғолиби, коллеж ўқувчиси Алишер Актамовни қутлаш тадбири бўлиб ўтди.
Унда тош кўтариш спорти бўйича ўн карра жаҳон чемпиони, уч марта жаҳон рекордчиси, ўзбек аёлларидан биринчи бўлиб "Гиннеснинг рекордлар китоби"га киритилган Муҳтарам Алиева, фахрий спорт мураббийлари, спортчилар, коллеж ўқувчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Алишер 60 килограмм вазн тоифасида 20 дан зиёд давлатдан келган спортчилар орасида икки қўлда 32 килограмм тошни йигирма марта даст кўтариб, жаҳон чемпиони бўлгани эътироф этилди. 
– Туманимизда жаҳон чемпионлари кўпаяётгани қувонарли, албатта, – дейди туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Умида Халилова. – Спортчилар орасида ғолиб қизларнинг ҳам борлиги бизни янада хурсанд қилди. Бунда уларнинг устоз мураббийлари ота-оналарининг кўмаги катта. 
Жасур МАМАДАМИНОВ,
Жаббор НАБИЕВ (фото).