Охирги янгиликлар

СПОРТ ХАБАРЛАРИ Спорт

Самбо ва жанговар самбо кураши
9-13 ноябрь кунлари Россиянинг Сочи шаҳрида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу чемпионатда вилоятимиздан 7 нафар спортчи ва 1 нафар мураббий иштирок этди. 
Мусобақа натижасига кўра, самбо кураши бўйича 90 килограмм вазн тоифасида Неъмат Ёқубов 2-ўринни, жанговар самбо кураши бўйича 100 килограмдан оғир вазн тоифасида Ҳакимжон Исмоилов 3-ўринни қўлга киритди.

Кураш
Навоийда 1997-1998 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақада 260 га яқин спортчи 16 вазн тоифасида гиламга чиқди. 
Ўғил болалар ўртасидаги беллашувда Самарқанддан Жонибек Қозоқов, Исломжон Каримов ўз вазн тоифасида рақибларидан устун келди. 
Мусобақа якунига кўра, вилоятимиз курашчилари учинчи ўринни қўлга киритди.

Қўл жанги
Тошкент шаҳрида ўтказилган Осиё очиқ чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 10 олтин, 7 кумуш ва 13 та бронза медални қўлга киритди. Ушбу мусобақада қитъамизнинг ўн бешга яқин давлатидан юздан ортиқ спортчи иштирок этди. 
Чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Енгил атлетика
Пойтахтимизда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган ярим марафон ва спортча юриш бўйича мамлакат чемпионатида икки юздан ортиқ иштирокчи ғолиблик учун ўзаро куч синашди. 

Бокс
Вьетнамда хотин-қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари битта олтин ва иккита бронза медални қўлга киритди. 
***
Осиё бокс конфедерацияси томонидан ташкил этилган хотин-қизлар ўртасидаги қитъа чемпионатида йигирмага яқин давлатдан юздан зиёд чарм қўлқоп усталари баҳслашди. 
Осиё чемпионатида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Ёдгорой Мирзаева ва Эъзозахон Мелиева бронза медални қўлга киритди.

Футбол 
Испаниянинг "Реал" клуби сардори Серхио Рамос Goal нашри талқинига кўра, 2017 йилнинг энг яхши ҳимоячиси деб топилди. Соврин учун курашда 31 ёшли футболчи Леонардо Бонуччи ("Ювентус") ва Дани Алвесни ("ПСЖ") ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб Криштиану Роналду тан олинган эди.
***
Италия терма жамоаси Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан сўнг терма жамоа дарвозабони Жанлуижжа Буффон ортидан терма жамоанинг бир қатор футболчилари Даниэле Де Росси, Жоржо Кьеллини ва Андреа Бардзальи ҳам термадаги фаолиятига якун ясади.


Reklama huquqi asosida