Спорт > Юнон-рум кураши

Юнон-рум кураши


08 август 2017 13:26
Самарқанд шаҳридаги якка кураш турларига ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида "Ёзги таътилни спорт билан ўтказамиз" шиори остида 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида юнон-рум кураши бўйича вилоят чемпионати ўтказилди.
Мусобақада вилоятимизнинг барча шаҳар, туманларидан 180 нафарга яқин ёш курашчилар ғолиблик учун беллашдилар.
Қизиқарли ва шиддатли кечган курашларда ўз вазн тоифаларида Сардор Юлдашев, Аббос Зиёдуллаев, Мурод Зиёдуллаев, Жавоҳир Исломов, Дониёр Бектўраев, Ҳайит Эшназаров, Темур Насимов, Дониёр Накибов, Азиз Акрамов, Музаффар Исматов ғолибликни қўлга киритди.
Fолиб ва совриндорларга "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Бекзод АҲМЕДОВ.


Орқага қайтиш