Охирги янгиликлар

Огоҳ бўлинг, "кўк кит!" Таълим

Ижтимоий тармоқларнинг турли сегментларида яшин тезлигида оммалашиб бораётган "Кўк кит" (ёки "Тинч уй") ўйини ҳали вояга етмаган ўсмирларни ўз домига тортмоқда. "В контакте" ижтимоий тармоғидаги гуруҳларда эллик кун мобайнида элликта шартларни бажариш талаб қилинадиган бу ўйин охири ўйинчининг ўз жонига қасд қилиш ҳодисаси билан якунланади. 
Айрим мутахассислар томонидан терроризмнинг янги тури деб номланаётган бу хавфли ўйин қоидасига кўра, иштирокчи шартларни тармоққа кириб, қабул қилиб олади. Вазифаларни бажарганининг исботи сифатида суратга тушиб, гуруҳ бошқарувчисига кўрсатиши керак.
Хўш, таҳдид қандай амалга оширилади? Улар махсус дастур орқали фойдаланувчининг IP манзилини аниқлаб, унинг уй манзилини билиб олишади ва шу орқали "Сен шу манзилда яшайсан, шартни бажармасанг, оиланг билан йўқ қиламиз, орқага йўл йўқ, бажаришинг шарт", деб қўрқитишади. Ёки ўйин давомида иштирокчининг турли хил шахсий (интим мазмунига эгалари ҳам) суратлари алдов йўллари билан олинади ҳамда сўнгги босқичда суиқасдга мажбурлаш воситасида қўлланилади. 
Бу барча ёшларни, ота-оналарни, қолаверса, жамоатчиликни огоҳ бўлишга ундайди. Бундай алдовларга, унинг тўрига кўпроқ ғўр ёшлар илинаётганлиги фарзандлар тақдирига бефарқ бўлиш ёмон оқабатларга олиб келишини исботлаб турибди. 
Юртимиздаги биз каби ёшлар бундай иллатларга доимо қарши. Бизнинг юксак маънавиятимиз бундай разил ниятларга асло йўл бермайди.

Сабина АБДУМЎМИНОВА.