Охирги янгиликлар

Уч авлод учрашуви Таълим

Самарқанд давлат университетида республикамизнинг турли вилоятларида таълим, касаба уюшмалари тизимида меҳнат қилиб, айни дамда кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ меҳнат фахрийлари билан учрашув бўлиб ўтди. Республика касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган учрашувда университет ректори Рустам Холмуродов университетнинг 90 йиллик тарихи, бугунги кунда мазкур масканда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди. 
– Юртимизнинг ҳар бир гўшасида бўлгани каби Самарқандда ҳам улкан ўзгаришлар, янгиланишларнинг гувоҳи бўлдик, – дейди таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Тошкент шаҳар бўйича масъул вакили А.Раҳмонов. – Ташриф буюрганлар орасида мазкур таълим муассасасини битириб, бошқа вилоятларда фаолият кўрсатган зиёлилар ҳам бор. Улар бу даргоҳдаги янгиликлар билан танишиб, ўтган йиллар билан ҳозирги давр орасида фарқларни сўзлаб беришди.
Меҳмонлар университет бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирдилар. 
Кибриё ҲАСАНОВА.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив