Охирги янгиликлар

Инновацион фикр соҳиблари аниқланди Таълим

Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 2-сон академик лицейда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган "Энг яхши инновацион фикрлаш" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ўқувчи-ёшларда тадбиркорлик, мулоқот ва режалаштириш кўникмаларини шакллантириш, бизнес соҳасида ўз иқтидорини намоён этиши учун имконият яратиш мақсадида ташкил этилган танловда Самарқанд енгил саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг "Ёш инноваторлар" жамоаси биринчи ўринни, Каттақўрғон агротадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежининг "Ёш ихтирочи" жамоаси иккинчи ўринни, СамДУ қошидаги 2-сон академик лицейнинг "ўалаба" жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.

Дадахон ХУШМУРОДОВ.