Охирги янгиликлар

Одоб, маънавият, анъаналар Таълим

Самарқанд давлат университетида "Кийиниш одоби – талаба маънавиятининг кўзгуси" мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди. 
Тадбирда олий таълимнинг маънавий-ахлоқий мазмунини ошириш, ёшларни миллий анъаналарга содиқлик руҳида тарбиялашга доир маърузалар тингланди. Иштирокчиларга "оммавий маданият"нинг миллий ўзликка хавфи акс этган видеолавҳа намойиш этилди. 
– Бугунги тадбирдан кўзланган мақсад, талаба-ёшларда ёт ғояларга қарши иммунитетни ошириш, улар онгига юксак маънавият ва инсонийлик жиҳатларини сингдириш, – дейди СамДУ ректорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Алишер Эштоев. – Ёшларимизнинг диққатини кийиниш одобига қаратганимиз ҳам бежиз эмас, чунки кишининг маънавияти, одоби, ахлоқи аввало унинг кийиниш маданиятига қараб белгиланади.  
Талабалар ўртасида ўтказилган сўровномада ёшларнинг 67 фоизи кийиниш маданиятига ижобий баҳо беришларини маълум қилишди.
Ўткир УСМОНОВ.