Охирги янгиликлар

Адабиётшунослар адабий алоқада Таълим

Самарқанд давлат университетида "Ўзбек адабиётшунослиги фани шаклланиши ва тараққиётида Самарқанд илмий мактабининг тутган ўрни" мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. 
Анжуманда ўзбек адабиётшунослиги тарихи, олимларнинг илмий фаолияти, улар  томонидан қўлга киритилган ютуқларни кенг жамоатчиликка етказиш,  адабиётшуносликнинг бугунги кундаги фаолияти ва келгусидаги вазифалари муҳокама қилинди.  
– Ушбу анжуманнинг Самарқандда ўтказилиши бежиз эмас, – дейди филология фанлари доктори, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Ҳамидулла Болтабоев. – Ўзбек адабиётшунослиги тараққиётида Самарқанд илмий мактабининг алоҳида ўрни бор ва бу ерда етишиб чиққан олимларнинг фанга қўшган ҳиссаси эътирофга лойиқ.
Республикадаги таниқли адабиётшунослар, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда СамДУ профессор-ўқитувчилари иштирок этган анжуманда ўзбек адабиётшунослик фанининг шаклланиш тарихида Абдурауф Фитрат, Садриддин Айний, Абдураҳмон Саъдий, академиклар Воҳид Абдуллаев, Ботурхон Валихўжаевнинг илмий-педагогик фаолияти тўғрисида маърузалар тингланди. 
Зилола ОМОНОВА.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив