Охирги янгиликлар

Ёш ихтирочилар беллашди Таълим

Самарқанд шаҳрида спортнинг автомодель ҳамда кемамодель турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда 100 нафардан зиёд ёшлар ғолиблик учун куч синашди. 
Мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида автомодель турида Самарқанд вилояти ёшлари биринчи, Андижон ва Фарғона вилояти вакиллари кейинги ўринларни банд этди. Спортнинг кемамодель тури бўйича Андижон вилояти ихтирочи ёшлари биринчи, Тошкент вилояти иккинчи ва фарғоналик спортчилар учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб  ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Фирдавс ЖАЛИЛОВ. 


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив