Охирги янгиликлар

Устоздан миннатдормиз Таълим

Инсон ҳаётининг безаги унинг қанча йил яшаганлиги билан эмас, балки эл-юрт фаровонлиги учун қилган хизматлари билан ўлчанади. Карим Отамуродовни мамлакатимиз аҳолисига савдо хизмати кўрсатиш соҳасида фаолият олиб бораётган кўплаб малакали кадрлар тайёрлашдаги хизматлари учун шундай инсонлар қаторига киритиш мумкин.
Олим ноозиқ-овқат товаршунослиги бўйича 2 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма ва 100 дан ортиқ илмий-услубий ишланмалар яратди ва нуфузли журналларда ўнлаб мақолалар чоп эттирди. 
Карим Отамуродов сермазмун илмий-педагогик фаолиятини жамоатчилик ишлари билан қўшиб олиб борган камтарин инсон эди.
– Мен Карим Отамуродов билан 40 йилдан зиёд бир даргоҳда ишлаб, ундан педагогга хос бўлмаган бирор сўз эшитмаганман. Ўта маданиятли, камтар, чуқур билимга эгалиги билан талабалар ва профессор-ўқитувчилар орасида катта ҳурматга сазовор эди, – деб хотирлайди профессор М.Пардаев. 
Яқинда домланинг турмуш ўртоғи Ойқиз опамиз хайрли ишга қўл урди. У киши марҳум турмуш ўртоғи асраб-авайлаб фойдаланиб келган халқ истеъмоли товарлари ва экспертизаси билан боғлиқ 300 дан ортиқ номдаги дарслик, ўқув қўлланмалари, монографиялар, илмий-услубий ишланмалар, стандартлар ва шу турдаги ахборот воситаларини Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг ахборот-ресурс марказига ҳадя қилди.  
Институт маъмурияти домланинг оила аъзоларига битмас-туганмас хазина манбаи бўлган китоблар ҳадя қилганликлари учун миннатдорчилик билдиради. 
Рўзибой НОРМАҲМАТОВ,
СамИСИ профессори.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив