Охирги янгиликлар

Ёшлар партия эътиборида Таълим

 "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши "Ёшлар қаноти" томонидан замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган иқтидорли, интеллектуал салоҳиятли навқирон авлод вакилларини тарбиялаш, Ватан тараққиёти учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшадиган ёшларни аниқлаш, уларга муносиб шароит яратиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган олти ой давомида 120 га яқин маънавий-маърифий тадбирлар, турли кўрик-танловлар, спорт мусобақалари ташкил этилиб, 8 минг 650 га яқин ёшларнинг иштироки таъминланди.
Шунингдек, вилоятимизда кам таъминланган оилалар фарзандларига, ўзлаштириши суст бўлган ўқувчи-талабаларга бепул таълим бериш мақсадида "Хизмат-беминнат" лойиҳаси йўлга қўйилди. Лойиҳа доирасида вилоят миқёсида 49 та ўқув курси ташкил қилинди. Бу эса 407 нафар уюшмаган ўзлаштириши паст ёшлар, кам таъминланган оилалар фарзандларининг бепул таълим олишлари учун кенг имконият эшигини очиб берди. 
Қолаверса, ёшларнинг ҳуқуқий онгини мустаҳкамлаш, улар ўртасидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят, туман кенгашлари депутатлари иштирокида "Депутат билан юзма юз" мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Зафар АЛЛАНОВ.