Охирги янгиликлар

Адолат билимдонлари аниқланди Таълим

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Паст Дарғом туман кенгаши "Ёш адолатчилар қаноти" ташаббуси билан "Адолат билимдони" кўрик-танлови бўлиб ўтди.  
Унда тумандаги касб-ҳунар коллежларининг иқтидорли ўқувчилари  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси, партия сайловолди дастури бўйича ўз билимларини синовдан ўтказди.
Усмонобод маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ойбарчин Усмонова "Адолат билимдони" деб топилди ва  кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.
Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Булунғур туман кенгаши ташаббуси билан ўтказилган шундай тадбирда  Булунғур миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Сурайё Мухторова "Адолат билимдони" номига сазовор бўлди ва кўрик-танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. 
Тоҳир ЎСАРОВ,
Туроббой РАУПОВ.