Охирги янгиликлар

"Давлат тили – фахримиз, Fуруримиз" Таълим

Самарқанд шаҳридаги 56-умумтаълим мактабида она тилимизга давлат тили мақоми берилган сана муносабати билан шу мавзуда маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш, софлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.
– Тилнинг жамият ривожидаги аҳамияти жуда катта, – дейди мактаб директори Зебинисо Содиқова. – У халқни бирлаштиради, миллий урф-одат ва анъаналар, қадриятларни мустаҳкамлайди. Шу нуқтаи назардан она тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-этиборини юксалтириш, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий эттириш ҳар биримизнинг муҳим вазифамиз саналади.
Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан ўзбек тилини мадҳ этувчи шеърлар ўқилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Гулноза СОННИБОЕВА.
***
Самарқанд ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида ташкил этилган тадбирда тилимизга нисбатан ёшларнинг меҳрини ошириш муҳим эканлиги таъкидланди. Давлат тилининг ҳуқуқий асослари, бугунги глобаллашув жараёнида ахборот-коммуникация технологиялари, интернет тармоғидаги тил имкониятларидан унумли фойдаланиш хусусида маърузалар тингланди.

Мафтуна ЭШОНҚУЛОВА.