Охирги янгиликлар

Ёшлар коррупцияга қарши Таълим

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан вилоятдаги таълим муассасаларида "Ёшлар коррупцияга қарши" шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Шу каби тарғибот тадбирлари Самарқанд шаҳридаги 8, 45-умумтаълим мактабларида ўтказилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирларда коррупцияга оид миллий қонунчиликнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш ва бунда ёшларнинг роли масалалари муҳокама этилди.
Олим ЭШҚУЛОВ,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ходими.