Охирги янгиликлар

Ўқувчилар огоҳликка чақирилди Таълим

Самарқанд темирйўл транспорти касб-ҳунар коллежида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар ва озиқ-овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича ўқувчиларга тавсиялар берилди. 
Бошқарма мутахассиси М.Соҳибназаров ўқувчилар тураржойларида иситиш мосламаларини қаровсиз қолдириш, газдан фойдаланганда хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик оқибатида портлаш ва ёнғин юз бериши мумкинлиги ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларига тўхталиб ўтди. 
Тадбир давомида ўқувчиларга ис газининг ҳосил бўлиши, ис газидан заҳарланиш белгилари, хонада табиий ёки ис гази йиғилиб қолганда қандай ҳаракат қилиш, заҳарланиш содир бўлганда беморга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича тавсиялар, ботулизм касаллиги ва унинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида маълумот берилди.    
Юлдуз ХОЛИҚУЛОВА,
коллеж ўқитувчиси.