Охирги янгиликлар

Тўғри тарбия турли иллатларнинг олдини олади Таълим

Самарқанд шаҳридаги вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида профилактик тадбир ўтказилди.
Унда жиноятчиликнинг келиб чиқиш сабаблари ва турли ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик масалалари ҳақида сўз юритилди.
Вилоят ИИБ масъул ходими А.Эргашев бугунги кунда вилоятда жиноятчиликнинг аҳволи, унга қарши олиб борилаётган профилактик тадбирлар ҳақида тингловчиларга маълумот берди. Самарқанд шаҳар ИИБ тергов бўлими катта терговчиси З.Йўлдошева содир этилаётган жиноятлар орасида кўп учраётган фирибгарлик жинояти ҳақида тўхталиб, унинг тузоғига тушмаслик, алданиб қолмаслик ва бунинг учун доимо огоҳ бўлиш лозимлигини таъкидлади.
– Тингловчилар бугунги тадбирда кўп маълумотга эга бўлди, – дейди институт проректори Баҳодир Усмонов. – Қолаверса, улар томонидан фаолиятида олиб борадиган таълим ва тарбия ишларида турли иллатлар, жиноятчиликнинг олдини олиш профилактикаси ҳамда тарғиботига алоҳида эътибор берилиши зарурдир. 
Ғолиб АБДУСАЛОМОВ.
 
***
Вилоят ИИБ патруль-пост хизмати батальони ходимлари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида профилактик тадбирлар олиб борилиб, содир этилган жиноятлар фош этилмоқда.
Жумладан, фуқаро Д.Узоқова «Сиёб деҳқон бозори» ҳудудида уяли телефонини йўқотган. Шу ҳудудда хизмат ўтаётган ППХБ ходимлари М.Бозоров, Ф.Холбоев, У. Орифбоев ва У.Халиловлар томонидан олиб борилган тезкор чоралар натижасида телефонни фуқаро Ж.А. ўғирлагани аниқланган.
28 октябрь куни Самарқанд шаҳар Алишер Навоий кўчасида фуқаро Ш.И.га номаълум шахс томонидан пичоқ орқали тан жароҳати етказилган. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Вилоят ИИБ ППХБ 3-отряди ходимлари Ш.Исроилов, Ш.Юнусов ва А.Абдуманноновлар томонидан жиноят фош этилиб, айбдор шахс ушланди.
Шуҳрат ҲАМИДОВ,
вилоят ИИБ ППХБ командири ўринбосари.