Охирги янгиликлар

Атоқли давлат арбоби ва адибни хотирлаб Таълим

Самарқанд  педагогика коллежида атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ш.Рашидовнинг Ўзбекистон ривожи, халқимиз фаровонлиги йўлида қилган меҳнати, ижтимоий-иқтисодий соҳалар, таълим-тарбия, маърифат жабҳаларида амалга оширган саъй-ҳаракатлари мисоллар асосида ўқувчиларга сўзлаб берилди.
Ўқувчилар ёзувчининг "Бўрондан кучли", "ўолиблар", "Қудратли тўлқин" асарлари асосида тайёрлаган саҳна кўринишларини намойиш этишди, шеърларидан намуналар ўқидилар.

Саодат ТОШНИЁЗОВА,
коллеж ўқитувчиси.