Охирги янгиликлар

"Бинафша" – ёш истеъдодлар одими Таълим

Вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси "Улуғбек  ворислари" газетаси таҳририяти қошида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда "Бинафша" ижодкор ёшлар тўгараги иш бошлади.
Тўгаракка бугунги кун ёшлар ҳаётидаги кенг қамровли тушунча ва қарашларни, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни бадиий ифода этишни ният қилган ижодкор-ёшлар қатнашмоқда.
– Ушбу ташаббус Президентимизнинг иқтидорли ёшларни излаб топиш, истеъдодини қўллаб-қувватлаш, ўзларини намоён этиш ва орзу-ҳавасларини рўёбга чиқаришида кўмаклашиш борасидаги фикрларига асосланган, – дейди газета муҳаррири Жумагул Сувонова. – Мақсад авлодлар орасидан ёш Навоий, Бобур, Увайсий ва Зебунисоларнинг етишиб чиқишига ҳисса қўшиш.