Охирги янгиликлар

ЁШЛАР – КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ Таълим

Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан Самарқанд шаҳридаги "Темурбеклар мактаби"да шу мавзуда тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук, жисмонан соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. 
Шунингдек, Президентимизнинг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифалар ўқувчиларга тушунтириб берилди.
– Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим вазифалар белгиланган, – дейди Самарқанд ҳарбий прокурори катта ёрдамчиси Ойбек Шарипов. – Қолаверса, ёшларга оид қабул қилинган қонун, фармон ва қарорлар бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлди. Бу эса миллий армиямиз сафини билимли, дунёқараши кенг, кучли ёшлар билан тўлдириш имконини беради. 
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 
Одилжон ЎСАРОВ,
Самарқанд ҳарбий прокурори.


Reklama huquqi asosida