Охирги янгиликлар

МАКТАБНИНГ МАВҚЕИ МУАЛЛИМДАН Таълим

Эртага Самарқандда "Узлуксиз таълим тизимида филология фанларини мазмунан модернизациялаш ҳамда ўқитиш сифат-самарадорлигига эришиш  технологиялари" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлади.
Унда Президент Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 26 сентябрдаги "Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ҳамда жорий йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармони асосида филология фани ўқитилишида ўқитувчи маҳорати ва малакасини оширишнинг долзарб масалалари муҳокама этилади.
Вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида ўтказиладиган мазкур анжуманда республикамиз вилоятларидаги олий таълим муассасалари, умумтаълим ҳамда ихтисослашган давлат умумтаълим мактаблари олимлари, тажрибали ўқитувчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Конференциянинг шўъба йиғилишларида филология фанларини ўқитиш самарадорлигини оширишда давлат меъёрий ҳужжатларининг ўрни, фанларни ўқитишда компетенциявий ҳамда дифференциал ёндашувнинг аҳамияти, ўқувчиларда шакллантириладиган компетенцияларни баҳолашнинг мазмун-моҳияти, ўқитиш сифати ва самарадорлигини оширишда инновацион технологиялардан фойдаланиш каби мавзуларда баҳс-мунозаралар юритилади.
Ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларни, маънавий-маърифий тарбиялашнинг самарали усулларини жорий этиш, машғулотларни сифатли ташкил этишда ўқитувчининг касб маҳоратини ошириш, ахборот-коммуникация технологиялари асосида яратилган методик қўлланмалар, мультимедия иловалардан фойдаланишнинг илғор тажрибаларига доир маърузалар тингланади.
Отабек FАЙБУЛЛАЕВ,
институт директори.


Reklama huquqi asosida