Охирги янгиликлар

2017/2018 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ДАВЛАТ СТИПЕНДИЯЛАРИ ТАНЛОВИНИНГ САМАРҚАНДЛИК ҒОЛИБЛАРИ Таълим

Бакалавриат таълим йўналиши
Бўйича Каримов Жамшид Абдуқаюм ўғли
(Хорижий тиллар таълим йўналишлари бўйича)
1996 йил 16 майда Жомбой туманида туғилган. Самарқанд давлат чет тиллари институти филология ва тилларни ўқитиш (немис тили) йўналиши 4-курс талабаси. Ўқиш давомида тил ҳамда адабиётга бўлган қизиқиши ва ноёб иқтидорини намоён этиб, фанларни аъло баҳога ўзлаштирмоқда. Факультет, университет, республика миқёсидаги конференция ва семинарларда қатнашиб келяпти. 30 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи. Жамоатчилик ишларида ҳам фаол. 2016 йили Германиянинг Фрайбург университетида ўтказилган ёзги семинарда фаол қатнашган. Немис тилидан ташқари инглиз ва испан тилларини билади. 
Мақолаларида немис-ўзбек таржимашунослиги масаласини ёритиши билан бир қаторда, туризмни ривожлантириш бўйича изланишлари ҳам диққатга сазовор. Айни пайтда "Немис тилида инкор ифодаловчи аффикслар" мавзуида тадқиқот иши олиб бормоқда.

2017/2018 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ДАВЛАТ СТИПЕНДИЯЛАРИ ТАНЛОВИНИНГ САМАРҚАНДЛИК ҒОЛИБЛАРИМагистратура мутахассислиги
бўйича
Нуритдинова Ҳилола Абдураҳмонова
(Педагогика мутахассисликлари бўйича)
1987 йил 28 майда Паст Дарғом туманида туғилган. Самарқанд давлат университетининг педагогика назарияси ва тарихи мутахассислиги 2-курс талабаси. У халқаро ҳамда республика доирасидаги илмий журнал ва анжуманларда юздан ортиқ илмий мақола ҳамда тезислари билан қатнашган. "Кичик мутахассислар тайёрлашда халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланишнинг назарияси ва методикаси" монографияси, "Шердор мадрасаси безакларининг сирли олами" электрон рисоласи, "Санъат асарларининг мантиқий асослари" ўқув қўлланмасининг муаллифидир. У яратган ахборот-таълим ресурси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан рўйхатга олинган. Инглиз тилини мукаммал билади.
Ҳозирги кунда "Тасвирий санъатни ўқитиш методикаси" мавзуидаги изланишлар билан машғул.


Reklama huquqi asosida