Охирги янгиликлар

КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ Таълим

Вилоят "Баркамол авлод" болалар марказида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган шу номдаги кўрик-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Асосий Қонунимизнинг мазмун-моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, фаол ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда эришаётган ютуқларини кенг тарғиб қилиш мақсади кўзланган танловда  шаҳар ва туманлардан келган 64 нафар ўғил-қизнинг ижодий ишлари кўриб чиқилди.
Самарқанд шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси М.Абдиева ёзган иншо, Самарқанд туманидаги 31-мактаб ўқувчиси Ш.Исрофилова ёзган баён, Иштихон туманидаги 1-ИДУМ ўқувчиси Д.Санақулова ҳамда Самарқанд шаҳридаги 51-ИДУМ ўқувчиси Д.Солиева чизган расмлар энг яхши деб топилди.
Fолиблар танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Ўз мухбиримиз.


Reklama huquqi asosida