Охирги янгиликлар

ИЛМ ЭШИГИ БАРЧАГА ОЧИҚ Таълим

Самарқанд шаҳрида Турон Фанлар академияси вилоят филиалининг навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди. 
Тадбирда академияга аъзо бўлиш тартиби, шунингдек, филиал фаолиятини янада жонлантириш учун келгусида олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари, мактабларда "Кичик академик гуруҳлар" ташкил этиш, махсус веб-сайт яратилиши, аъзоларнинг ижодий ишларини китоб ҳолида чиқариш мўлжалланаётганлиги айтиб ўтилди. Самарқанд шаҳар энциклопедиясини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот  берилди. 
– Мазкур даргоҳ фаолияти илм-фан ривожига катта ҳисса қўшади, – дейди Самарқанд давлат университети профессори Фарҳод Набиев. – Келгусида ушбу илмий марказ билан ҳамкорликда фаолият олиб борамиз. Унинг аъзолари сафи кенгайиб, академиклар илмий салоҳияти юксалиб бориши тарафдоримиз.

Бахтиёр МУСУРМОНОВ.


Reklama huquqi asosida