Охирги янгиликлар

ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ ТАРИХНИ ЧУҚУР ЎРГАНИШДАН БОШЛАНАДИ Таълим

Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Самарқанд шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда                 "Тарихшунослик- манбашуносликнинг долзарб муаммолари" мавзусида республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. 
Анжуманда ЎзМТДП шаҳар кенгаши раиси Жамшид Хушвақтов, Ўзбекистон Фанлар академияси тарих институтининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Шуҳрат Муҳаммедов, катта илмий ходими Ринат Шигабдинов, СамДУ тарих факультети кафедра мудири Бахтиёр Эргашев ва бошқалар мамлакатимиз тарихини чуқур ўрганиш ёш авлоднинг бу борадаги билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг қалбида ватанпарварлик туйғусини кучайтиришга хизмат қилишини таъкидлади. 
Конференцияда вилоятимиз ҳамда Тошкент, Бухоро, Сирдарё, Андижондаги олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтларининг профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчиларининг элликка яқин илмий мақолалари тингланди.
Баҳриддин
ХОНКЕЛДИЕВ,
ЎзМТДП Самарқанд шаҳар кенгаши етакчи мутахассиси.


Reklama huquqi asosida