Охирги янгиликлар

МАФТУНА ИМКОНИЯТДАН ФОЙДАЛАНДИ Таълим

– Танловда энг яхши натижани қўлга киритдим. Аммо тенгдошларимнинг ҳам ҳуқуқ ва тарихга оид билимлари, сиёсий қарашлари юқори экан. Иқтидоримни юзага чиқариш учун имконият бор экан, бу ютуқ билан чекланмай, танловнинг республика босқичида ғолиб бўлиш учун пухта тайёрланаман.
Бу Самарқанд шаҳрида ўтказилган "Конституция – бахтимиз пойдевори" мавзусидаги кўрик-танлов ғолиби Самарқанд таянч тиббиёт коллежи ўқувчиси Мафтуна Икромованинг гаплари.
Ушбу танловда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари Конституцияга оид кўргазма тайёрлаш, тезкор савол-жавоб, боблардан бирини шарҳлаш ва видеоролик намойиши каби шартлар асосида куч синашди. Ўқувчиларнинг чиқишлари соҳа ходимлари ҳамда малакали мутахассислардан иборат ҳайъат томонидан баҳолаб борилди. 
Иккинчи ўрин Самарқанд педагогика коллежи ўқувчиси Моҳичеҳра Тўйчиевага, учинчи ўрин Ургут агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Кумуш Зиёдуллаева ва Гулобод ижтимоий-иқтисодий коллежи ўқувчиси Шоҳруз Ўроқбоевларга насиб этди.
Мафтуна Икромова танловнинг Бухорода бўлиб ўтадиган республика босқичига йўлланма олди.
Кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорларига диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 
Абдужаббор ПЎЛАТОВ. 


Reklama huquqi asosida