Охирги янгиликлар

Таржимон – сўз санъаткори Таълим

Адабиётни маънавият хазинаси, деб таърифлашади. Дарҳақиқат, унинг бағрида ҳозирга қадар инсоният ардоқлаб келаётган энг тансиқ ҳислар, латиф туйғулар – инсонпарварлик, адолат, шафқат, дўстлик, меҳр-мурувват, муҳаббат, гўзалликка ташналик сингари ўлмас туйғулар жамулжамдир. 

Батафсил

«Ньютон» амакининг физик қизи Таълим

Доцент Майсара Салахитдинова СамДУдаги «Олима» уюшмасининг фаол аъзоларидан бири. У Самарқанд шаҳрида туғилиб, вояга етган. Болалигиданоқ математика, биология, кимё ва айниқса, физика фанига қизиқиши опани Самарқанд давлат университетида таҳсил олиб, 1993 йил аспирантурада, сўнг шу олийгоҳда талабаларга дарс бериш билан бирга илмий изланишлар олиб боришга ундаган. Олийгоҳда таҳсил олиш пайтиданоқ магнит ҳодисалар физикасини ўрганишга киришган Майсара Салахитдинова 2000 йилда Ўзбекистон Фанлари академияси қошидаги ядро физикаси институтида «Гольмининг инди ва темир гуруҳи элементлари билан ҳосил қилган интермерик бирикмаларнинг юқори температураларда магнит хоссаларини ўрганиш»га бағишланган илмий ишини муваффақиятли ёқлаган.

Батафсил

Инклюзив таълим олиш учун янги қадамлар ташланди Таълим

Самарқандда Европа Иттифоқи ҳамда Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжга эга болалар учун инклюзив таълим» лойиҳаси иштирокчиларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил

Тадқиқотлар ҳаётга татбиқ этилади Таълим

Самарқанд шаҳрида «Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси – малакали кадрлар тайёрлаш кафолати» мавзуида минтақавий кўргазма ва семинар-тренинг ўтказилди.

Батафсил

Зиёлининг зиёси сўнмас Таълим / Жамият

Вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида таниқли маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 140 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди.

Батафсил

Малакали архитекторлар кўпаяди Таълим / Жамият

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида мазкур йўналишлардаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини архитектура-қурилиш институти бўлғуси талабалигига тайёрлаш масаласига бағишланган семинар ўтказилди.

Батафсил

Таржима - санъат Таълим / Жамият

Самарқанд давлат чет тиллар институтида талабалар ўртасида тиллар беллашуви ўтказилди.

Батафсил

Замонавий автотранспорт соҳаси Таълим / Жамият

Замонавий автотранспорт соҳаси етук ва малакали мутахассисларни талаб қилади
Самарқанд автомобилсозлик касб-ҳунар коллежида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда ахборот методик таъминлаш хизмати ҳамкорлигида автотранспорт йўналишидаги касб-ҳунар коллежлари махсус фан ўқитувчи ва ишлаб чиқариш усталарининг республика илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.

Батафсил

Ўқувчи дафтарсиз, ўқитувчи журналсиз бўлса Таълим / Жамият

дарс самарадорлигига эришилмайди
Ёшларнинг пухта билим олишлари учун касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда қандай шарт-шароитлар яратилгани ҳаммамизга маълум. Замонавий қулайликларга эга бўлган компьютер хоналари, ахборот-ресурс марказлари, зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган спорт заллари, хуллас, ёшлар таълим-тарбияси-ю уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун нима керак бўлса, ҳаммаси муҳайё.

Батафсил