Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Конституция - бу ҳақиқат, эркинлик!

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Унда вилоят ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчилари, уларнинг тимсолида Самарқанд аҳлини байрам билан қутлади.

- Мустақиллигимизнинг кафолати бўлган Бош Қомусимиз ҳар бир фуқаронинг эркин яшаши учун асосдир, - деди вилоят ҳокими. - Президентимиз ташаббуси билан фаолиятимизнинг асосига айланган Ҳаракатлар стратегияси, халқ билан доимий мулоқот асосида ишлаш тизими шаклланиши ҳам Конституциямиз негизида амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўзида Самарқанд ўнлаб халқаро конференцияларга мезбонлик қилди. Вилоятда 3 минг гектар ҳудудда интенсив боғ ташкил қилинди, 170 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилди, 140 та хорижий сармоя иштирокида корхоналар ташкил этилиб, бугун уларнинг сони 500 дан ошди. 1300 нафарга яқин спортчиларимиз турли даражадаги мусобақалар, хусусан, жаҳон миқёсидаги чемпионатларда ғолибликни қўлга киритди. 36 нафар самарқандлик фидойилар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Тантана иштирокчилари Ватан, Конституцияни мадҳ этувчи куй-қўшиқлардан баҳраманд бўлишди.

Г.МЎМИНОВА.