Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

“Миннатдорман, ногиронлик аравачасига муҳтож эдим”

3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан мамалакатимизда 30 ноябрдан 30 декабргача “Меҳр-мурувват ойлиги” деб эълон қилинди. Бугун мазкур ойлик доирасидаги тадбирлардан бири вилоят мусиқали драма театрида ўтказилди.

Унда юртимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун зарур имкониятлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар, имконияти чекланган бўлишига қарамасдан ҳунармандчилик, тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган фуқароларнинг жамиятдаги ўрни хусусида сўз юритилди.

- Ногиронлик аравачасига муҳтожлигим бор эди, - дейди Самарқанд шаҳрида яшовчи Саидмурод Ходжаев. – Мана бугунги тадбирда шуни менга совға қилишди. Албатта, бундан миннатдорман.

Тадбирда 100 нафарга яқин имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари, қўлтиқтаёқлар ва бошқа совға-саломлар тарқатилди.

Бу каби хайрли тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

Тўлқин СИДДИҚОВ,

Бахтиёр МУСТАНОВ.