Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Нурободда янги йилнинг илк боғчаси очилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берган топшириғига асосан Нуробод туманининг чекка ҳудуди - Саҳоба маҳалласида янги мактабгача таълим ташкилоти барпо этиш белгиланган эди.

Бугун ушбу маҳаллада 13-мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Мазкур МТТ 75 ўринга мўлжалланган бўлиб, барча шарт-шароитлар яратилган. Муассасанинг замонавий жиҳозлар билан таъминланганлиги машғулотларни самарали ташкил этиш имкониятини беради.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.