Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Самарқанд вилоятида умумий жиноятчилик 29 фоизга, ёшлар жинояти 42,3 фоизга камайган

Жорий йилнинг 5 август куни Самарқанд вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов раҳбарлигида 2019 йилнинг ўтган даврида ҳудудларда ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш борасидаги ишлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокамасига бағишлаб видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси А.Аслоновлар сўзга чиқиб, вилоятда умумий жиноятчилик 29 фоизга, ёшлар жинояти 42,3 фоизга камайганлигини таъкидлади. Бироқ ёшлар жинояти Каттақўрғон туманида 1 тага (24/23) ёки 4,3 фоизга ошганлиги, айниқса, хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларда қатнашганлар Паст Дарғом ва Самарқандда 1 тага, Пахтачида 2 тага, касб-ҳунар таълими ўқувчилари ўртасидаги жиноятлар Булунғурда 2 тага, Каттақўрғонда 1 тага ошганлиги, шунингдек, ҳеч қаерда ишламайдиган ва ўқимайдиган ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар Каттақўрғонда 17 тага, Нарпайда 1 тага, Пайариқда 9 тага, Пахтачида 8 тага, Самарқандда 6 тага ва Тойлоқда 5 тага ошганлиги афсус билан қайд этилди.

Йиғилишда жорий йилнинг 10-20 август кунлари “Биз жиноятчиликка қаршимиз: сондан сифатга” шиори остида “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот декадасини янгича ёндашув асосида ташкил этиш лозимлиги, ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турувчи, пробация хизмати назоратидаги, Президент фармони билан афв этилган ва ёшлар иттифоқи кафиллиги билан озод этилган вояга етмаганларни жалб этган ҳолда “Тарбия – спорт соғломлаштириш оромгоҳлари” лойиҳасини ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Ғ.Бобобеков.