Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Самарқандда статистик ҳисоботларни тўғри тўлдириш ва ҳаққоний тақдим этишга бағишланган семинар бўлиб ўтди

Самарқанд вилояти ҳокимлигида “Статистик ахборотларнинг долзарблиги ва аҳамияти, хўжалик субъектлари томонидан тақдим этилаётган Давлат статистика ҳисоботлари маълумотларининг ҳолати, ҳисоботларни тўғри тўлдириш ва ҳаққоний тақдим этиш” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси инвестициялар ва қурилиш статистикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Д.Тошпўлатова, ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари К.Гулбоев, қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бошқармаси бошлиғи Ш.Ғуломов маъруза қилди.