Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Вояга етмаган ёшлар тунги клубларга бормай қўйди(ми?)

Жорий йилнинг 1 апрелдан 2 апрелга ўтар кечаси Самарқанд шаҳридаги тунги клуб ва ресторанларда назорат тадбирлари олиб борилди.

Вилоят ҳокимлиги, миллий гвардия, ички ишлар бошқармаси ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўтказилган тадбирда гуруҳ аъзолари “Remix”, “Kings”, “Vokarti”, “Skazka” ва “Жайрон” тунги клуби ва ресторанларда бўлди.

Тадбирда вояга етмаган ёшларнинг соат 22:00 дан сўнг тунги клубларда вақтини ўтказаётгани аниқланмади. Бироқ 20 нафар ёшларнинг ноқонуний ишлаб келаётгани ва 12 нафар хотин-қизнинг рухсатномасиз (лицензия) раққосалик фаолиятини олиб бораётгани кузатилди.  

Ҳолатлар бўйича тунги клуб ва ресторан эгаларига тегишли тартибда чоралар кўрилди.

Ғофуржон БОБОБЕКОВ,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят

кенгаши бош мутахассиси.