Охирги янгиликлар

Бизга мактуб йўллабсиз Газета ва газетхон

Баҳор фаслининг қандайдир сеҳри борки, у инсон қалбида эзгулик, муҳаббат туйғуларини жўш урдириб, она табиат меҳримизга қувват беради. Гўё музлар эриб, ерга сингиганидек, одамлар қалбидаги ғам-ғурбатлар ҳам унутилиб, ўрнини шодлик эгаллайди. 
Таҳририятимизга муштарийлар йўллаган мактубларда фасллар келинчаги баҳор, кишилар қалбига эзгулик улашган Наврўз тараннуми акс этган. "Боқонликлар ҳам Наврўз байрамини орзиқиб кутадилар, – деб ёзади Иштихон туманидан О.Сафаров. – Наврўз тонгида қирга гиламлар тўшалиб, кимхоб кўрпачалар солинади, эл-улус ҳурматидаги кексалар тўрга чорланади. Бу йил ҳам қишлоқ тепасида катта сайил бўлди. Дошқозонда сумалак қайнади. Опа-сингилларимиз баҳорий таомлардан тайёрлаб, дастурхон тузадилар. Сайилга қўшни қишлоқлардан ҳам меҳмонлар келди".

Батафсил

Кафиллик мажбурияти қонуний Савол сиздан...

– Яқин ўртоғим тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун банкдан кредит оляпти. У менга кафил бўлишим зарурлигини айтди. Агар мен кафил бўлсам, қарздор билан бирга жавобгар бўламанми?
Ш.Арслонов,
Нарпай тумани.

Батафсил

Хатлардан сатрлар Газета ва газетхон

Эски Жума маҳалласида истиқомат қилувчи Бахтиёр Очилов хонадонини халқимиз эъзозлаб, санъаткорлар оиласи, дейишади. 
Кенжа ўғли Сардор Шарофиддинов 15 ёшда, у туман марказидаги 29-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида қашқар рубоби йўналиши бўйича таҳсил олади. 

Батафсил

Почта армонга айланадими? Ҳурматли таҳририят! Газета ва газетхон

Почта хизмати – замонлар, тизимлар ўзгаргани билан ўз аҳамиятини йўқотмайдиган соҳа. Буни дунё тажрибаси исботлаб турибди. Зеро, биз, айниқса, қишлоқ аҳли йиллар давомида уйимизга почтачи хат-хабар ва газета-журнал келтиришига кўникиб қолганмиз.

Батафсил

Халқ дардини тинглаб Жамият / Газета ва газетхон / Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Жума шаҳри, С.Урдашев кўчаси 1-уйда жойлашган Халқ қабулхонасида бўлганимизда, арз билан келганлар орасида ёшлар ҳам, кексалар ҳам борлигини кўрдик.

Батафсил

Ечимини кутаётган муаммо Жамият

Гўзалкент шаҳарчасида 2015 йилда фойдаланишга топширилган "Камолот уйи"да 64 та ёш оила яшайди. Турли соҳаларда фаолият юритиб, юқори натижаларга эришган ёшларга бундай имконият яратилгандан барча қувонганди. Аммо ҳозир янги хонадонларга кўчиб ўтганларнинг муаммолари бир талай. Шу муаммолар юзасидан ёш оилалар ҳар икки-уч кунда пул йиғишга тушишади.

Батафсил

Маҳаллада футбол мусобақаси Спорт

Иштихон тумани маданият ва спорт ишлари бўлими ҳамда Шайхислом маҳалла фуқаролар йиғини ташаббуси билан ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.

Батафсил