Охирги янгиликлар

“Зарафшон” газетасида 2016 йилда чоп этилган материаллар ҳақида ҲИСОБОТ

2016 йилда "Зарафшон” газетасининг 162 та сони чоп этилди. Бу белгиланган режадан 6 такўп, деганидир.
Йил давомида 3 минг 490 та хабар ва мақола эълон қилинди. Шундан 312 таси халқаро ва республика сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётига бағишланган фармон, қарор, ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда хабар ва мақолалар бўлса, 3 минг 178 таси (92 фоизи) вилоятимизнинг шаҳар ва туманлари ҳиссасига тўғри келди.
Материаллар географиясига назар ташлайдиган бўлсак, етакчилик Самарқанд шаҳри ҳисобига тўғри келди: 788 та турли мавзуларда чиқишлар амалга оширилди. Шунингдек, Паст Дарғом тумани (137 та), Ургут тумани (131 та), Самарқанд тумани (114 та), Пайариқ тумани (102 та) ҳаётига тааллуқли материаллар ҳам кўпчиликни ташкил қилди.
Энг кам ёритилган ҳудудлар қуйидагилар: Пахтачи туманидан 75, Қўшработ ва Нарпай туманларидан 78, Каттақўрғон туманидан 81 марта чиқишлар қилинди.
Мулоҳазали мақолалар газета услубига хос бўлган жиҳатдир. Бу борада бош муҳаррир буйруғи асосида йил давомида 45 мавзуда газета мухбирлари имзоси билан мақолалар берилган бўлса, чет муаллифлар томонидан 37 мавзуда чиқишлар қилинди.
Йил давомида газета саҳифаларида 111 та мавзуда танқидий-таҳлилий мақола эълон қилинди. Ушбу мақолаларнинг 27 таси вилоят идоралари фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлса, 20 таси Самарқанд шаҳри, 10 таси Ургут тумани, 8 таси Каттақўрғон шаҳридан берилди. Каттақўрғон, Тайлоқ ва Пахтачи туманларидан биттадан, Нарпай ва Иштихон туманидан 2 тадан материал тайёрланди.
2016 йилнинг 11 мартида бош муҳаррир томонидан тасдиқланган "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини кенг ёритиш юзасидан 59 та мавзу белгилаб олинди. Унинг 51 таси газетада чоп этилди. 2 та мавзу Дастур асосида жойларда ишлар олиб борилмагани сабабли ёритилмади.
Дастур асосида "Она – соғлом, бола – баркамол” (масъул Г.Мўминова) махсус саҳифаси ташкил этилди ва йил давомида 9 маротаба эълон қилинди.
 

2016 йил давомида чоп этилган мақолалар
ГЕОГРАФИЯСИ

 

Туман (шахар)лар

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак

ЖАМИ

Барча мақола

Шундан танқидий

Барча мақола

Шундан танқидий

Барча мақола

Шундан танқидий

Барча мақола

Шундан танқидий

Барча мақола

Шундан танқидий

1.

Республика

59

-

86

-

59

-

108

-

312

_

2.

Вилоят

264

6

245

8

214

5

205

8

950

27

3.

Самарқанд шаҳри

218

5

198

4

145

5

227

6

788

20

4.

Булунғур тумани

25

1

24

1

23

3

22

1

94

6

5.

Жомбой тумани

27

2

22

1

26

1

21

1

96

5

6.

Тайлоқ тумани

23

_

27

-

18

1

23

-

91

1

7.

Ургут тумани

29

2

30

1

30

3

42

4

131

10

8.

Самарқанд тумани

30

1

29

1

25

1

30

2

114

5

9.

Пастдарғом тумани

38

2

42

2

26

1

31

-

137

5

10.

Оқдарё тумани

23

_

21

3

21

-

28

-

93

3

11.

Иштихон тумани

24

1

25

1

20

-

24

-

93

2

12

Пайариқ тумани

27

2

25

-

24

2

25

2

101

6

13

Қўшработ тумани

21

_

23

-

17

-

17

3

78

3

14

Нуробод тумани

17

1

22

3

22

1

22

1

83

6

15

Кататтақўр-ғон шаҳри

22

1

24

3

24

2

25

2

95

8

16

Кататтақўр-ғон тумани

21

-

19

-

19

1

22

-

81

1

17

Нарпай тумани

23

1

20

-

19

1

16

-

78

2

18

Пахтачи тумани

18

-

20

-

20

1

17

-

75

1

Жами

909

25

904

28

772

28

905

30

3490

111

Масъул котиб А. ҲАЙДАРОВ.