Абитуриентлар энг кўп ариза топширган 5 та олий таълим муассасасини биласизми?
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш якунланди. Бакалавр таълим йўналишининг кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган ёшлар сони 1 миллион 66 минг 925 нафарга етди. Жумладан, қуйидаги 5 та олий таълим муассасаси абитуриентларни қамраб олиш бўйича юқори ўринларда турибди:
- Самарқанд давлат университетига – 74 минг 377 нафар;
- Андижон давлат университетига – 45 минг 977 нафар;
- Қарши давлат университетига – 44 минг 676 нафар;
- Фарғона давлат университетига – 42 минг 118 нафар;
- Урганч давлат университетига – 39 минг 405 нафар.