Австралияда рекорд даражада улкан ҳўкизни қассоблар олишдан бош тортди

Бўйи икки метрга етадиган бу ҳўкизнинг оғирлиги бир ярим тоннани ташкил этади. Эгаси буқани ким ошди савдосида сотмоқчи бўлган эди, лекин уддалаш қийин бўлишини айтиб, ҳеч бир қассобхона уни сотиб олишга рози бўлмади.
- Гўшт қайта ишловчилари новвос кушхона учун жуда катта эканлигини айтишди, - деди фермер. - Сўйиш жойлари ўртача келадиган моллар учун мўлжалланган. Ниcкерс ўз ҳажми туфайли у ерга сиғмайди.
Фермер Жефф Пирсон ҳўкизни сотиб олганида у ҳали бир ёшга тўлмаганди. У Нискерсдан подадаги бошқа буқалар ва сигирларни бошқариш учун фойдаланган. Лекин вақт ўтиши билан унга озуқа бериш ва парвариш қилиш қимматга туша бошлаган.