ЕИ саммити: нифоқ ва муросалар

Кеча, 21 октябрь куни Брюсселда Европа Иттифоқининг икки кунлик саммити очилди. 27 давлат ва ҳукумат раҳбарлари пандемия, электр энергияси нархи, яшил энергияга ўтишни муҳокама қилишди.

Саммит кун тартибига Европа Иттифоқи доирасидаги мураккаб масалалар, хусусан, Польша билан муносабатлар ҳам киритилган. Аввалроқ, Варшава миллий қонунчилиги Европа Иттифоқи ҳуқуқидан устунлигини эълон қилган эди. Бу қарор мамлакат конституциявий суди томонидан қабул қилинган.

"Мен польшалик ҳамкасбларимга қуйидаги сўзлар билан мурожаат қилдим: Еврокомиссия натижага эришишини кутманг, сиз вазиятга ўзингиз таъсир қила оласиз. Ҳамкасблар, шунингдек, касаба уюшмаси келишувига риоя этилишини таъминлашга чақирилган Еврокомиссия бу ишни давом эттириши керак, деган фикрга қўшилади", деди Бельгия бош вазири Александр Де Кро.

"Ҳамма фуқаролар, Европа Иттифоқининг барча корхоналари бир хил ҳуқуқларга эга бўлиши жуда муҳим. Бу масалаларни муҳокама қилиш учун вақт сарфлаганимиз ачинарли, биз энергия нархларига эътибор қаратишимиз керак. Лекин бу муҳим мунозара, бизнинг умумий қадриятларимиз - Европа қурилишининг марказида".

Шу билан бирга, Бельгия ва Голландия Польшага нисбатан қаттиқ позиция тарафида бўлишди. Ангела Меркель мулоқотга чақирди ва санкциялар, изоляция чораларига қарши чиқди.

Энергия масаласида ҳам иттифоқ сафларида бирлик бўлмади. Мамлакат раҳбарлари баёнотида истеъмолчи ва Европа компанияларини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги айтилди. Бироқ Испания, Италия ва Грециянинг газни биргаликда сотиб олиш таклифи ҳозирги нархлар ўсишини қисқа муддатли инқироз деб билган Германия ва бошқа давлатлар томонидан қўллаб-қувватланмади.