“Энг улуғ, энг азиз!” анъанавий танловида иштирок этинг!

Азиз ижодкорлар!

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси вилоят бўлими, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, вилоят маданият бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими, вилоят “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишлаб “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танловининг вилоят босқичини эълон қилади.

Танловга “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”  деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган Давлат дастурининг маъно-мазмунига мувофиқ яратилган ижодий ишлар қабул қилинади.

Шунингдек, танловга қабул қилинган материалларда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз!” давлат дастурларининг ижроси, мазмун-моҳияти ва тарғиботи акс этганига алоҳида эътибор қаратилади.

“Энг улуғ, энг азиз” танлови ғолиблари қуйидаги номинациялар бўйича мукофотланади:

– вилоятдаги ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;

– босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг журналистик ишлари;

– оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги интернет-журналистика материаллари;

– телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;

– тасвирий санъат, фото асарлар ва дизайн ишлари;

–  санъаткорларнинг юртни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлари.

 

Ҳар бир номинация бўйича учтадан ўрин ажратилади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлганлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:

– муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;

– муаллифнинг фуқаролик паспорти нусхаси;

– танловга тавсиянома (иш жойи, меҳнат жамоаси, устозлари номидан);

– номзоднинг манзили ва боғланиш телефон рақамлари.

Танловга 2021 йилнинг 1 августидан 2022 йилнинг 1 августигача бўлган даврда расман чоп этилган адабий-бадиий асарлари, газета-журналлар ва интернет нашрларида эълон қилинган мақолалар, радио ва телевидение каналларида эфирга узатилган материаллар, намойиш этилган тасвирий санъат ишлари ва фото асарлар, куй-қўшиқлар қоғоз кўринишда ҳамда CD-дискда 2022 йилнинг 22 августигача бўлган муддатда қабул қилинади.

Танлов ғолиблари Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига бағишланган тадбирлар доирасида аниқланади ҳамда қимматбаҳо совғалар ва диплом билан мукофотланади.

Тақдим этилган ижодий ишлар ҳайъат аъзолари томонидан баҳолаб бўлингач, мукофотланганларни тақдирлаш маросимининг санаси ва вақти эълон қилинади.

Танловда қатнашиш учун тақдим этиладиган намуналар ижодий уюшмалардан, ОАВ жамоаларидан, соҳалар бўйича нодавлат-нотижорат ташкилотларидан, шунингдек, мустақил ижодкорлардан электрон ҳамда босма шаклда Самарқанд шаҳри, Улуғ Турсунов кўчаси, 80-уй, вилоят Матбуот уйида қабул қилинади.

Агар Сизда савол пайдо бўлса, 66-233-91-69 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ташкилий қўмита.