Эшитилиши ғалати... ёки дунёдаги энг кулгили шаҳар номлари

 

Қишлоқлар, шаҳарлар ёки бошқа муниципалитетлар бўлмасин, шаҳарга муносиб ном бериш осон иш эмас. Дунёдаги баъзи аҳоли пунктлари ўз номланиши билан машҳур. Бугунги мақолада Туркиядан Норвегиягача бўлган энг ғалати, энг кулгили ва ҳайратланарли номланишлар танлаб олинган.

Бэтмен (Batman), Туркия

Йўқ, у ерда одамсимон кўршапалаклар йўқ.Туркиянинг бу вилояти ўз номини... дарё шарафига олган. Ушбу жой номи яқин атрофдаги Бати Раман тоғларига бағишланган.

2008 йилда Бэтмен мери шаҳар номини қўллагани учун “Warner Bros.” компанияси ва кинорежиссёр Кристофер Ноланни судга бериш билан таҳдид қилган, бироқ гап таҳдидлардан нарига ўтмади.

Вава (Wawa), Онтарио, Канада

Кўл соҳилидаги кичик Вава шаҳарчаси ғоз шарафига аталган. Аниқроғи, маҳаллий ҳиндуларқабиласи ёввойи ғозларни шу тарзда “wеwе” дебчақирган. Умуман олганда, сайёҳларни ўзига тортадиган 8,5 метр баландликдаги улкан ғоз ҳайкали бўлмаганида, 3 минг аҳолига эга бу шаҳарча ҳақида бошқа бирор нарса дейиш мушкул.

Лланвайрпуллгуингиллгогерихуирндробуллллантисилиогогого́х (Llanfairpwllgwyngyllgogerychwyrndrobwllllantysiliogogogoch), Уэльс, Буюк Британия

Йўқ, матнда хато кетгани йўқ, бу Европадаги энг узун географик ном. У қишлоқ жойлашишини прозаик тарзда тасвирлайди. Уельс тилидан таржима қилинадиган бўлса, номланиш "Бўронли гирдоб яқинидаги оқ ёнғоқ дарахтининг бўшлиғида жойлашган Авлиё Марям черкови ва қизил ғор яқинидаги Азиз Тисилио черкови" деган маънони англатади.

Ўтган асрнинг 80 йилларида бу ном шаҳарга реклама ва сайёҳларни жалб қилиш мақсадида берилган. Хўш, бу ҳақда ёзаётган эканмиз,мақсадга эришилди десак ҳам бўлади.

Ий (Ii), Финляндия

Ий муниципал ҳудуди Финляндия стандартлари бўйича унчалик кичик эмас - у ерда деярли 10 минг киши яшайди. Шаҳар нафақат дунёдаги энг қисқа исмлардан бири билан машҳур бўлди. 2019 йилда расмийлар бу ерда бутунлай чиқиндисиз ишлаб чиқаришга ўтишни ва қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишдан воз кечишни хоҳлашди. 2020 йилда улар ҳақиқатан ҳам муваффақиятга эришди.Табиат ва эпидемиологик вазият уларни бор кучи билан қўллаб-қувватлади.

О (Å),Норвегия

Бу бир ҳарфли сўз аслида "кичик дарё" деб таржима қилинади. Кичик, аммо хушманзарабалиқчилар қишлоғи Норвегия шимолидаги Лофотен оролларида жойлашган.

Агар сиз уни ягона деб ўйласангиз, адашасиз: уни кўпинча "Лофотендаги О" деб аташади. Негадейсизми? Худди шу номдаги бошқа қишлоқлар билан адашмаслик учун...

Гебергте (Gebergte), Нидерландия

Тоғ тизмаси деб таржима қилинадиган аҳоли пункти шу қадар кичикки, у ҳақда ҳатто Википедияда маълумот ҳам йўқ.  Ҳаммаси яхши, лекин Голландияда тоғларнинг ўзи ҳам йўқ! Мамлакатнинг энг баланд нуқтаси - Валсерберг денгиз сатҳидан атиги 322 метр баландликдажойлашган.

Қизиқ, аҳоли пунктининг бундай номланишига нима туртки бўлган экан? Ёки маҳаллий аҳоли тоғлар қандай кўринишга эга эканлигидан хабардор эмас... Ҳар ҳолда, энди агар кимдир Голландияда тоғ йўқ, деб айтса, сиз ишонч билан “у ерда тоғ бор” деб айта олишингиз мумкин.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.