Флорида губернатори Трамп фойдасига АҚШдаги сайловлардан расман воз кечди
- 22.01.2024 11:54
- 51
- Хориж

Флорида губернатори Рон Десантис АҚШ президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилди. У АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп фойдасига ўз номзодини расман қайтариб олди. Бу ҳақда сиёсатчи ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Унинг айтишча, сайловолди кампаниясида ғалаба қозониш имконияти йўқ. Шунингдек, у ижобий натижага эришиш учун ҳамма нарсани қилишга тайёрлигини билдирди ва Трамп номзодини қўллаб-қувватлашини айтди.
“Мен республикачи номзодни қўллаб-қувватлашга ваъда бергандим ва бу ваъдада турибман. Мен уни қўллаб-қувватлайман, чунки биз ўтмишдаги республикачилар гвардиясига қайтолмаймиз”, деди Десантис.
Аввалроқ тадбиркор Вивек Рамасвами ҳам АҚШ президентлик пойгасидан чиқиб кетаётгани ва бўлажак сайловларда Доналд Трампни қўллашини маълум қилганди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Эллик кило уни бор одам бой ҳисобланарди
- Кеча, 16:39
- Мутолаа
Мурожаатчилар эътирофидаги депутат
- Кеча, 14:35
- Жамият
Россия дронлари илк бор НАТО мамлакати ҳудудида
- Кеча, 14:34
- Хориж