“Жартепа” постида божсиз олиб чиқилаётган 87 миллион сўмлик хурмо ушлаб қолинди

“Жартепа” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга чиқиб кетаётган фуқаро А.А. бошқарувидаги “Chevrolet Captiva” русумли автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилди. Ҳайдовчи томонидан оғзаки сўров давомида маълум қилинмаган ҳамда божсиз олиб чиқиш меъёридан ортиқча бўлган маҳсулотлар борлиги фош этилди.

Божхона кўригидан ўтказиш давомида автотранспорт воситасида 290 та қутига жойланган, оғирлиги 1885 килограмм “хурмо” маҳсулотлари борлиги маълум бўлди. Ушбу маҳсулотларнинг умумий қиймати тахминан 87 миллион сўмни ташкил этди.

Қайд этилишича, мазкур товарлар белгиланган тартибда декларация қилинмаган ҳамда божсиз олиб чиқиш меъёридан ортиқча экани аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.