Кеча Самарқандда 40 киши коронавирусга чалинди, 36 нафар бемор тузалди

🔺2021 йил 21 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 182 819 (+398) нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 14 нафари Андижон вилоятида,
📌 10 нафари Бухоро вилоятида,
📌 13 нафари Жиззах вилоятида,
📌 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 2 нафари Навоий вилоятида,
📌 17 нафари Наманган вилоятида,
📌 40 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 25 нафари Фарғона вилоятида,
📌 19 нафари Хоразм вилоятида,
📌 83 нафари Тошкент вилоятида,
📌 143 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча республикамизда 376 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 36 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 178 695 нафарга етди.

⚫️ Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1300 нафарни ташкил қилди.