Кечиктирилганда солиқ қарзи пластик карточкадан қанча миқдорда кесиб олинади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан жорий этилган янгилик мана шундай ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Эндиликда солиқ органларига юзага келган солиқ қарздорлигини солиқ тўловчи-жисмоний шахсларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварақларидан ойига энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридан кўп бўлмаган суммада сўзсиз кесиб олиш ҳуқуқи берилди. Бу ўз навбатида қарздорликни ундиришга, унга қўшимча ҳисобланадиган пеня суммаларининг ортиб кетмаслигига хизмат қилади.
Хулоса шуки, жорий этилаётган янгилик солиқ хизмати органи ходими иш самарадорлигини ошириш, маблағларни ўз вақтида давлат бюджетига туширишга имкон беради.
А.АЛМАСОВ, Тайлоқ тумани
ДСИ бошлиғи