Навоийда ''Тут сайли" бўлиб ўтди: тутнинг 30 га яқин тури дастурхонга тортилди
Жорий йилнинг 26 май куни Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги Уч тут қишлоғида ажойиб бир ўзгача халқ байрами, тут сайли ўтказилди. Унда дастурхонга тортилган бир-биридан мазали турли хил тутлар тадбир иштирокчиларига текин тарқатилди. Сайлга нафақат қўшни вилоятлар, балки, туристлар ҳам меҳмон сифатида иштирок этишди.
Байрам сайли анъанавий куй-қўшиқлар, ўйинларга бой бўлиб, иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Жамолбек Саломов.