Назокатхон Бутунбоева - “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови ғолиби

Вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонасида мазкур кутубхона ҳамда унинг шаҳар, туман тармоқ кутубхоналарининг кўзи ожиз фаол китобхон ёшлари иштирокида “Энг яхши китобхон-2026” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловда 17 ёшдан 35 ёшгача бўлган 14 нафар кўзи ожиз китобхон ёшлар иштирок этди. Иштирокчилар 3 та шарт – таништирув, ўқилган асарлари асосида савол-жавоблар ҳамда ҳакамлар томонидан белгиланган мавзуда иншо ёзиш бўйича беллашдилар.
Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Жомбой тумани китобхони Назокатхон Бутунбоева, 2-ўринни Самарқанд тумани китобхони Жасур Жумаев ва
3-ўринни Булунғур тумани китобхони Ойдин Жўрабоева қўлга киритди.
Танлов иштирокчилари кутубхона томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари, танлов ғолиблари эса 1, 2, 3-даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Фахрли 1-ўринни эгаллаган Назокатхон Бутунбоева танловнинг республика босқичида вилоятимиз номидан иштирок этади.

Мавлуда Омонова.