Одамлар нима деяпти?
Жумладан, 2018 йил 11 январ (4-сон)да чоп этилган "Кимёгарлар қўрғонида нечта бекат бор? Нарпай кўчасида-чи?" сарлавлаҳали материалга Facebook тармоғида билдирилган муносабатлар орасида қуйидаги сатрларни ўқиш мумкин:
Шермамат Жамилов: Яхши муаммони кўтарибди. Мен шу Нарпай кўчасининг "Чайная" бекати ҳақида ўз фикримни айтмоқчиман. Тўртта қишлоқ аҳолиси келиб, шу ерда автобус, такси, микроавтобусларга минишади. Лекин чорраҳадан ўтиш амри маҳол. Битта светофор қўйиш ҳақида шикоят қилинмаган идора қолмади. Ҳокимият, ДАН, "Ўзавтойўл" масалани бир-бирига солади. Невараларимиз мактабга бориб келгунича кўзимиз тўрт бўлади. Чорраҳада тез-тез йўл транспорт ҳодисаси учрайди. Ким этибор берар экан бунга, билмадик...
2018 йил 13 январ (5-сон) даги "Йиғилиш муҳимми ёки кўрик?" мақоласи ҳақида ҳам кўплаб фикрлар билдирилган.
Жумладан, Facebookда:
Қаҳрамон Муродов: Зўр муаммони кўтарасизлар-у жуда тез унутасизлар. Бир муаммони кўтаргандан кейин охиригача олиб бормайсизларми? Сиз Кимёгарлар қўрғонидаги 10-сон оилавий поликлиникасини ҳам бир ёритиб беринг. Бунақа "бардак" Самарқанд шаҳрида бўлмаса керак...
Шахноза Халикова: Бу мавзуни давом эттириб, бошқа жойлардаги вазият ҳақида ҳам ёзиб борсанглар, натижаси бўларди. Скорий (тез ёрдам)дагиларга телефон қилсангиз энсасини қотириб гапирадиган баъзи ходимлар ҳақида ҳам айтиш керакмикан?