Ўзбекистонда 1 апрелдан нималар ўзгаради?

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 апрелдан бошлаб қуйидаги ўзгаришлар белгиланган:

1. Давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади;

2. Нафақат ЙҲХ ҳодимлари ёзган жаримага, балки камера ва радарларда аниқланган қоидабузарлик учун ҳам жарима балли ҳисоблаб борилади; 

3.  Нефт маҳсулотлари, ёқилғи, чипслар, газланган ичимликлар ва бошқа товарларга акциз солиғи оширилади.

4. Давлат хизматлари учун тўловлар, электр энергияси ва бошқа коммунал хизматлар учун тўловларни карталар, онлайн ёки терминал орқали амалга ошириш талаб қилинади;

5. Кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспорт воситалари учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади;

6. Офицерларнинг хизмат муддати учун устамалари 2 баробар оширилади; 

7.  Республиканинг барча халқаро аэропортларида чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими йўлга қўйилади;

8. Ипак қуртини парваришлашда зарур бўладиган асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш учун касаначиларга 3 йил муддатга БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади;

9.  Халқаро конференция ва тадбирларни ташкил қилиб, унга камида 100 нафар чет эллик туристни жалб қилган тадбиркорларга улар томонидан тўланган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади.