Қабул квоталари тасдиқланди

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим визирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:

➖ бакалавриат:

- кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;

- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;

- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

➖ магистратура – 10 425 нафар.